Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди
Февраль 12, 2024. 17:50 • 40 сония
• 145
ЕКАТЕРИНБУРГ, 12 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консуллиги дипломатлари «Финансовая Корпорация Открытие» банкининг Ғарбий Сибирь ваколатхонаси бўлим менеджери Светлана Шуматова билан учрашув ўтказишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ҳудудлари ва Свердловск вилояти тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ҳамда юртимизга хорижий сармояларни жалб қилиш истиқболлари кўриб чилди.
Светлана Шуматова Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни кузатиб бораётганини ва уларни юқори баҳолашини таъкидлади. У, шунингдек, 2023 йил апрель ойида Ўзбекистонга буюрган ташрифини илиқ ёдга олди.
Россия вакиласи Ўзбекистон бизнес вакиллари билан манфаатли алоқаларни ўрнатиш истагида бўлган банкнинг йирик мижозларидан иборат делегациянинг жорий йил март ойида Самарқанд шаҳрига бизнес-миссия билан бориши режалаштирилганини билдирди.
Томонлар мазкур сафар режаси ва ташриф давомида намойиш этиладиган тақдимот материалларини биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди