Ўзбекистон ҳудудлари ва Эроннинг Мозандарон устони ўртасида ҳамкорликни жадаллашишга келишилиб олинди
Январ 07, 2025. 09:39 • 44 сония
• 266
ТЕҲРОН, 7 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг Мозандарон устонига ташрифи доирасида губернатор Меҳди Юнусий Ростамий билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасида минтақалараро ҳамкорликни турли соҳаларда, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва маданий-гуманитар алоқаларни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди.
Мозандарон губернатори сўнгги йилларда Эрон ва Ўзбекистон раҳбарларининг сиёсий иродалари билан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиққанини эътироф этди. Унинг қайд этишича, савдо-саноат, инвестиция, қишлоқ хўжалиги ва туризм каби соҳаларда ўзаро ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш салоҳияти мавжуд.
Мулоқот чоғида мазкур йўналишда муносабатларни ривожлантириш мақсадида бўлажак тадбирлар режаси юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар Эрон ва Ўзбекистон ўртасида савдо алоқаларини ривожлантириш мақсадида ишбилармон доира вакилларининг ҳудудларга ўзаро ташрифларини ташкиллаштириш ҳамда қўшма савдо кўргазмаларини ташкил этиш бўйича келишилиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи