Покистоннинг йирик компанияси янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон бозорига қайтмоқда
Январ 26, 2025. 07:39 • 2 дақ
• 265
ИСЛОМОБОД, 26 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг "Tabani Corp" компанияси раҳбари Абдул Рауф Табани билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда саноат, савдо, IT ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари, мамлакатимизда тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар, ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
А"Tabani Corp" компанияси раҳбари сўнгги йилларда юртимизда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида содир бўлаётган ижобий ўзгаришларни кузатиб бораётганини маълум қилди. Шунингдек, у Ўзбекистон бугун дунёга очилганини, иқтисодиёти барқарор ва жадал ривожланиб бораётган саноқли давлатлардан бирига айланганини эътироф этди.
"Ўзбекистонни узоқ йиллардан буён биладиган тадбиркор сифатида мамлакат эришаётган ютуқларнинг ортида давлатингиз раҳбарининг узоқни кўзлаган, оқилона ва халқчил сиёсати, тинимсиз меҳнати турганини таъкидлашни истар эдим. Биз тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар ҳамда ноёб имкониятлардан фойдаланиб, биродар халқларимизнинг умумий фаровонлигига ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон бозорига қайтиш истагидамиз", деди Абдул Рауф Табани.
Томонлар енгил саноат йўналишида ҳамкорлик қилиш, юртимизда тўқимачилик йўналишида қўшма инвестицион лойиҳани амалга ошириш, илғор тажриба ва замонавий технологик ечимларни олиб кириш тўғрисида келишиб олинди.
Покистон вакили, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, хизматлар соҳасини рақамлаштириш ва бизнесга замонавий IT ишланмаларни жорий этиш йўналишидаги қўшма лойиҳаларда ҳам иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.
Юртимизда бизнес учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш, ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш ва қўшма лойиҳаларни келишиш мақсадида "Tabani Corp" компанияси раҳбари бошчилигида делегациянинг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш масаласи томонлар иш жадвалига киритилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди