Қатар Ўзбекистон ҳудудларида қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда
Март 01, 2024. 17:57 • 2 дақ
• 201
ДОҲА, 1 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатарда энг йирик сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи "Baladna" фермер хўжалиги бош ижрочи директори Малкольм Жордан билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Baladna" компанияси 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, Қатарнинг энг йирик маҳаллий озиқ-овқат ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Компания чўл шароитида ташкил этилган замонавий барча қулайликларга эга чорвачилик хўжалиги саналади.
Мазкур соҳада Қатар ички бозорининг 70 фоизи компания улушига тўғри келади. Йиллик даромади – 2,2 миллиард доллар, ишчилар сони – 1850 нафар киши. Умумий майдони 2,6 минг квадрат километр бўлган комплексда 24 минг бош қорамоллар мавжуд бўлиб, кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 800 минг литр сут маҳсулотини ташкил этади. Компания 3 та қайта ишлаш заводларида 268 турдаги 450 тонна сут маҳсулотларини чиқаради. Насилчилик фермасида йилига 15 минг бош бузоқлар етиштирилади.
2021 йил "Baladna" Руминияда 5 минг гектар майдонда озуқа базасини ташкил этган. Бу компания чорвачилик озуқасига бўлган талабининг 85 фоизини қоплайди. Қолган қисми Америка ва бошқа давлатлардан келтирилади.
Учрашув давомида қатар томони Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида Бухоро ёки Жиззах вилоятида лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тегишли ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Тегишли ўрганиш ишлари якунлангач, "Baladna" компанияси вакиллари кейинги музокаралар учун Ўзбекистонга ташриф буюришади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Сирдарё вилояти делегацияси Хитой тажрибасини ўрганмоқда