Logo

Кувайт саноат корхоналари уюшмаси Ўзбекистоннинг инвестиция ва экспорт салоҳиятини тарғиб қилади

Август 29, 2025. 14:15 • 41 сония

63
Кувайт саноат корхоналари уюшмаси Ўзбекистоннинг инвестиция ва экспорт салоҳиятини тарғиб қилади

АЛ-КУВАЙТ, 29 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт саноат корхоналари уюшмаси бош менежери Худа аль-Бахши билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" AA мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва мазкур уюшма ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Кувайтда юртимизнинг инвестиция ва экспорт салоҳиятини кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар кувайтлик мебель ишлаб чиқарувчилар учун ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва аксессуарларни Ўзбекистондан экспорт қилишни йўлга қўйиш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.

Бош менежер Худа аль-Бахши текстиль, мебель ва электротехника соҳасида фаолият кўрсатувчи уюшма аъзолари иштирокида давра суҳбати ташкил қилишда амалий ёрдам кўрсатишини билдирди.

Суҳбатга якунида Кувайт саноат корхоналари уюшмаси аъзоларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга, юртимиз енгил саноат корхоналари вакилларининг Кувайтга бизнес-миссиясини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш