Малайзия компанияси Ўзбекистон тоғ-кон саноатида лойиҳаларни амалга оширмоқчи
Март 24, 2025. 18:45 • 49 сония
• 154
КУАЛА-ЛУМПУР, 24 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Fortress Minerals" компанияси бош директори ўринбосари Нг Мун Фей билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири

Суҳбат давомида Ўзбекистонда истиқболли конларни ўзлаштириш ва геология-қидирув соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон замини маъданли қазилмалар заҳиралари бўйича дунёда етакчи мамлакатлардан бири эканлиги таъкидланди.
Хориж томонига мамлакатимиздаги истиқболли деб топилган хром, никель, магний ва кобальт, титан ва доломит конлари тўғрисида маълумот берилди ва ушбу лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этилди.
"Мазкур таклифлар компаниямиз раҳбариятига қизиқиш уйғотиши мумкин. Уларни янада батафсилроқ ўрганиш учун яқин ойларда Ўзбекистонга сафар қилишимизни маълум қиламан", деди Мун Фей.
"Fortress Minerals" компанияси 2017 йилда Сингарпурда ташкил этилган. Унинг бош қароргоҳи Куала-Лумпурда жойлашган. Компания Малайзиянинг Теренггану, Паханг ва Сабах штатларида темир, мис, олтин ва никель рудалари концентратларини қидириш, қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади. Хорижда Филиппин ороллари ва Папуа-Янги Гвинея давлатларида руда конларига ҳам эгалик қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди