Малайзия компанияси Қашқадарё вилоятида кичик гидроэлектр станцияларини қуриш имкониятларини ўрганмоқда
Июнь 08, 2025. 08:14 • 56 сония
• 157
ҚАРШИ, 8 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Малайзиянинг "Nexus Green Resources Sdn Bhd" компанияси бош ижрочи директори Бадрул Хишам ва директорлар кенгаши раиси Нг Су Бун бошчилигидаги делегациянинг Қашқадарё вилоятига бизнес-миссияси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар вилоятда кичик турдаги гидроэлектр станцияларини (ГЭС) қуришга сармоя киритиш имкониятларини ўрганиш мақсадида уюштирилди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов Малайзия делегациясини қабул қилди. Мулоқот чоғида ушбу жабҳадаги лойиҳани вилоятда амалга оширишда компания ҳокимлик томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши маълум қилинди.
Малайзия вакиллари вилоятда мавжуд дарё ва каналларда сув оқимидан оқилона фойдаланган ҳолда ГЭСларни қуриш лойиҳасини маҳаллий ҳамкорлар билан бирга амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, "Nexus Green Resources Sdn Bhd" ва Хитойнинг "Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd." компаниялари мутахассисларидан иборат жамоа вилоятда жойлашган дарё ва каналларга ташриф буюриб, уларда кичик ГЭСларни жойлаштиришнинг техник имкониятлари ва самарадорлик кўрсаткичларини ўрганди.
Бундан ташқари, сафар давомида, компания раҳбарияти IV Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш ва унинг доирасида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Энергетика вазирлиги ва "Nexus Green Resources Sdn Bhd" компанияси ўртасида дастлабки шартларни белгилаш тўғрисидаги битимни имзолашни режалаштирмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди