Logo

Новосибирск шаҳрида Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилади

Май 20, 2025. 14:52 • 39 сония

102
Новосибирск шаҳрида Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилади

НОВОСИБИРСК, 20 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров Новосибирск шаҳри мэри ўринбосари Ксения Антонова билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида Новосибирск раҳбарияти Ўзбекистон билан икки томонлама, жумладан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга муҳим аҳамият қаратаётгани маълум қилинди.

Хусусан, шаҳар мэрияси Ўзбекистон Бош консулхонасининг шу йил июль ойида Новосибирск шаҳрида Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Новосибирск вилояти ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Мэр ўринбосари Ксения Антонова ушбу тадбирни юқори савияда ўтказиш учун шаҳар раҳбарияти томонидан барча зарур ёрдам кўрсатилишини билдирди.

Шунингдек, Сурхондарё ва Новосибирск вилоятлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни инобатга олган ҳолда Термиз ва Новосибирск шаҳарлари ўртасида биродарлашган шаҳарлар муносабатларини ўрнатиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш