Покистон тадбиркорлари Ўзбекистонга сафари давомида 50 миллион доллардан зиёд қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишув эришди
Сентябрь 17, 2025. 10:57 • 2 дақ
• 48
ИСЛОМОБОД, 17 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида жорий йил 3-12 сентябрь кунлари Покистоннинг нуфузли тадбиркорларидан иборат делегациясининг Ўзбекистонга бизнес-миссияси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бизнес-миссия Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни изчил ривожлантириш, савдо ҳажмини ошириш, янги қўшма инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида уюштирилди.
Делегация таркибидан ҳамкор мамлакатнинг терини қайта ишлаш ва чарм маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи "Alliance Plus Co.", "Mamba Fashion", "Jannat Leather Industries", "Fahim Brothers", "MD Tannery Works", "Saeed Leather" ва "Palm & Finger Co." каби етакчи компаниялар вакиллари ўрин олди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва "Ўзчармсаноат" уюшмаси раҳбарияти, вилоят ҳокимликлари мутасаддилари иштирокида учрашувлар ташкил этилди. Музокараларда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида қўшма корхоналар ташкил этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш, маҳсулот турларини диверсификация қилиш, миллий брендларни тарғиб этиш ва бозорлар географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Покистонлик тадбиркорлар делегацияси аъзолари Тошкент шаҳри ва вилояти, Наманган, Фарғона, Андижон, Сирдарё, Жиззах, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги тери ва пойабзал саноати корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўзбекистон ҳудудларидаги соҳавий етакчи компанияларда Покистон ишбилармонлари учун махсус тақдимотлар ўтказилиб, ишлаб чиқариш жараёнлари, экспорт имкониятлари ҳамда мамлакатимизда инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар тўғрисида батафсил ахборотлар берилди.
Бухоро ва Самарқанд вилоятларига сафарлар чоғида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳияти ҳамда маҳсулотларни Покистон бозорига етказиб бериш, ҳудудий ҳамкорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва савдо ҳажмини ошириш механизмлари кўриб чиқилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди