Стокгольмда минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ноябрь 20, 2026. 13:00 • 2 дақ

• 61
Стокгольмда минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

СТОКГОЛЬМ, 20 ноябрь. /“Дунё” АА/. Стокгольм иқтисодиёт мактабида “Марказий Осиёда сув, барқарор ривожланиш ва сиёсат” мавзусида семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Cеминар Швеция Орол денгизи жамияти ҳамда Марказий ва Шарқий Европани ўрганиш бўйича халқаро ассоциация томонидан ташкил этилди. Тадбирда швециялик олим ва профессорлар, жамоатчилик вакиллари, экспертлар, дипломатлар, жумладан, Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси ходимлари иштирок этди.

Семинар давомида бешта маъруза тингланди. Қироллик технология институтининг фахрий профессори Бьорн Фростелл Самарқандда 15 нафар магистрант учун ташкил этилган барқарор ривожланиш бўйича ёзги курс ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Alstom” компанияси юристи Корнел Мариан Ўзбекистон ва Қозоғистонда темир йўлларни ривожлантириш ҳамда “яшил” инвестициялар жалб этиш тажрибаси хусусида сўзлаб берди.

Шунингдек ўқинг

Уппсала университетининг Россия ва Евросиёни ўрганиш институти профессори Анн-Мари Сэтре минтақада хотин-қизларга қаратилаётган эътибор мавзусида маъруза қилган бўлса, тадқиқотчи Марианне Лаанатца Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги алоқалар ривожи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги шериклик ва транспорт-инфратузилма лойиҳалари ҳақида тўхталди.

Швециянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Мартин Росен минтақага сафаридан олган илк таассуротлари билан бўлишиб, олдинда турган вазифалар ҳақида гапириб берди.

Маърузалардан сўнг иштирокчилар норасмий муҳитда Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Орол денгизи муаммоси, барқарор ривожланиш ҳамда Швециянинг минтақа давлатлари, хусусан, Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси