Logo

Ўзбекистон элчиси Мумбай шаҳрида Ҳиндистоннинг йирик конгломерати раҳбари билан учрашди

Январ 12, 2025. 07:27 • 48 сония

221
Ўзбекистон элчиси Мумбай шаҳрида Ҳиндистоннинг йирик конгломерати раҳбари билан учрашди

МУМБАЙ, 12 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг "Reliance Industries Limited" компанияси стратегик тараққиёт бўйича президенти Камал Нанавати билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Элчи мамлакатимизда сўнгги йилларда ҳаётга тадбиқ этилаётган янгиланиш жараёни, миллий иқтисодиётни изчил ривожлантириш, турли йўналишларда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, хорижлик сармоядорлар ва тадбиркорларнинг муваффақиятли фаолияти учун яратилган қулай ва жозибадор муҳит ҳақида сўзлаб берди.

"Reliance Industries Limited" Ҳиндистоннинг энг йирик нодавлат компанияларидан бири бўлиб, унинг фаолият кўлами энергетика, нефть-кимё, тўқимачилик, телекоммуникация, чакана савдо ва бошқа соҳаларни қамраб олган.

Шу сабабли мамлакатимизнинг ушбу соҳалардаги улкан салоҳияти ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд бўлган кенг имкониятлар ҳақидаги батафсил маълумот катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва "Reliance Industries Limited" ўртасида нефть-кимё, тўқимачилик, қайта тикланадиган энергетика ва бошқа долзарб йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш