Logo

Ўзбекистон ва Миср тадбиркорлари мамлакатимизда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар

Январ 16, 2025. 11:55 • 44 сония

201
Ўзбекистон ва Миср тадбиркорлари мамлакатимизда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар

ҚОҲИРА, 16 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ёрдамида Мисрнинг "Sabbour" инвестицион консалтинг компанияси бош ижрочи директори Умар Саббур ва мамлакатимиздаги "B.Invest Group" компанияси молиявий директори Отабек Худойберганов ўртасида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Миср томони Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида туристик мажмуалар барпо этиш, аҳолига хизмат кўрсатиш, замонавий тураржой қуриш каби имкониятларга алоҳида эътибор қаратди.

Музокаралар натижасида томонлар "Sabbour" компанияси раҳбарининг келгуси ойда Тошкентга ташрифини уюштириш ва истиқболли инвестицион лойиҳаларда унинг иштирокини муҳокама қилишга келишиб олди.

Қайд этиш жоизки, "Sabbour" инвестицион консалтинг компанияси 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда Миср, шунингдек, Испания, БАА ва Грециядаги кўплаб кўчмас мулк лойиҳалари, замонавий турар жой масканларини барпо этишда иштирок этиб келмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш