Logo

Россия корхонаси Ўзбекистонда ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириши мумкин

Сентябрь 30, 2024. 10:19 • 40 сония

298
Россия корхонаси Ўзбекистонда ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириши мумкин

ЕКАТЕРИНБУРГ, 30 сентябрь. /"Дунё" АА/.  Ўзбекистони Бош консулхонаси ходимлари Россиянинг "Treaton" корхонасининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича директори Антон Юзерович билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Компания вакили билан суҳбат чоғида инвестициявий соҳада икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбатдошга Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги, шунингдек, республикада соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.


Антон Юзерович Ўзбекистон билан ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.


"Агар Ўзбекистон томони манфаатдор бўлса, компания ишлаб чиқаришни босқичма-босқич маҳаллийлаштириш орқали мазкур тиббий асбоб-ускуналарни республика ҳудудида йиғишни ташкил этиши мумкин", - деди у.


 Мулоқот якунида ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ масалаларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида "Treaton" корхонаси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини уюштириш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш