Logo

Россиянинг Ростов вилоятида Ўзбекистон агросаноат хаби яратилиши мумкин

Январ 17, 2025. 12:06 • 42 сония

141
Россиянинг Ростов вилоятида Ўзбекистон агросаноат хаби яратилиши мумкин

РОСТОВ-ДОН, 18 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон бош консули Бурхон Алиқулов Ростов вилояти иқтисодий ривожланиш вазири Максим Папушенко билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги  ўзаро манфаатли алоқалар кенгайиб бораётганлигини юқори баҳолади. Ростов вилоятининг саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги салоҳиятини инобатга олиб, мазкур йўналишларда ҳудудлараро шерикликни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.


Ўзбекистон вакили юртимиз ҳудудлари экспорт имкониятларини ҳисобга олиб, Ростов вилояти учун керакли маҳсулотлар импортини ташкил этиш масаласида амалий кўмак беришга тайёрлигини билдирди.


Вазир Максим Папушенко ўз навбатида, Жиззах ва Ростов вилоятлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик битими, шунингдек, Ростов вилояти губернатори бошчилигидаги делегациянинг 2024 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида эришилган келишувлар доирасида вилоятда Ўзбекистон агросаноат хабини яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш