Ўзбекистон ва Фужайра Амирлиги ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни жадаллаштиришга келишилди
Декабрь 18, 2024. 07:23 • 2 дақ
• 129
АБУ-ДАБИ, 18 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Аққулов мамлакатимиз ва Фужайра Амирлиги ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Фужайра Савдо-саноат Палатаси раиси шайх Саид бин Сурур ол Шарқий билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув давомида, Амирликлар томонидан Фужайра шаҳрининг иқтисодий кўрсаткичлари, ривожланган (драйвер) тармоқлари, йирик саноат корхоналари, порт ва эркин иқтисодий зоналари тўғрисида маълумот тақдим этилди ва Ўзбекистон ҳамда Фужайра тадбиркорлар субъектлари ўртасида алоқаларни яқинлаштиришга қизиқиш билдирилди.
Ўзбекистонда инвестиция муҳити, инвесторлар ҳуқуқларини қонунчилик билан ҳимоя қилиш бўйича ислоҳотлар ҳамда 2030 йилга қадар давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар дастури, давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банкларидаги давлат активларини хусусийлаштириш жараёни тўғрисидаги тақдимотлар ўтказилди.
Учрашув мобайнида, мамлакатимизда муайян соҳаларда, хусусан қурилиш материалларни ишлаб чиқариш соҳасида ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳаларини Палата аъзоларига етказилишини тизимли йўлга қўйиш муҳокама қилиниб, Амирликлар томони мазкур масала учун ташкилот масъулини белгилади.
Музокаралар давомида икки давлат ўртасида виза талаблари озод этилганлигини, икки томон авиация идоралари ўртасидаги мавжуд келишувни инобатга олиб, ҳамкорликда тарғибот ишларини йўлга қўйиш орқали Ўзбекистон ҳудудлари ва Фужайра ўртасида авиақатновларни ташкил этиш муҳокама қилиниб, бу туристлар оқими ва ўзаро савдо имкониятларини кенгайтиришига хизмат қилиши қайд этилди.
Учрашувда, шунингдек, Фужайра эркин иқтисодий зоналари имкониятлари ўрганилиб, ундан Ўзбекистон тадбиркорларининг омбор ва шоу рум сифатида фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашув сўнггида Элчихонанинг 2025 йил I ярим йиллиги давомида шайх Саид ол Шарқийни Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш ҳамда мазкур ташриф давомида ишбилармон доиралар иштирокида бизнес форум ўтказиш таклифига ижобий муносабат олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди