Logo

Кувайт компанияси Сирдарё вилоятида инновацион паррандачилик фермасини ташкил этишга қизиқиш билдирмоқда

Декабрь 26, 2024. 16:10 • 43 сония

194
Кувайт компанияси Сирдарё вилоятида инновацион паррандачилик фермасини ташкил этишга қизиқиш билдирмоқда

АЛ-КУВАЙТ, 1 январь /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Сирдарё вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо бўйича ўринбосари Бобур Худжамов, Боёвут тумани ҳокимининг ўринбосари Бобур Абдумаликов ва Кувайтнинг "AAH Commercial Company" компанияси раҳбари Али ал-Ҳарбий ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кувайт вакили Сирдарё вилояти, хусусан Боёвут туманининг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва экспорт салоҳияти билан таништирилди.

Али ал-Ҳарбий Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 10 гектар ер майдонда инновацион паррандачилик фермасини ташкил этиш лойиҳасига 5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни режалаштираётганини маълум қилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доирасида ҳалол товуқ маҳсулотларини Ўзбекистондан қўшни давлатларга, Яқин Шарқ ва Осиё мамлакатларига экспортни амалга оширишдан иборат.

Ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олиш мақсадида "AAH Commercial Company" компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини уюштиришга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш