Покистоннинг йирик фармацевтика компанияси раҳбарияти билан Ўзбекистонда янги қўшма лойиҳани амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди
Январ 19, 2025. 10:16 • 2 дақ
• 217
ИСЛОМОБОД, 19 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг "Getz Pharma" фармацевтика компанияси раҳбари Халид Маҳмуд билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш, мамлакатимизда дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Халид Маҳмуд мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бизнес юритиш соҳасида ҳам янги имкониятларни очаётганини, бу эса хорижий инвестициялар оқимининг ошишига замин яратаётганини қайд этди.
Тадбиркор юртимизда фармацевтика соҳаси тараққиётини янги босқичга кўтариш, тармоқнинг хорижий инвестициялар учун жозибадорлигини янада ошириш учун халқаро стандартлар тизимлари, жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сертификатини жорий этиш, ЖССТ томонидан аккредитациядан ўтган лабораторияларни яратиш зарурлигини қайд этди. Халид Маҳмуд бу борада Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.
Яратилаётган шароит ва берилаётган имтиёзлардан унумли фойдаланиш мақсадида "Getz Pharma" раҳбари "Tashkent Pharma Park" фармацевтика кластери ҳудудида биотехнологик дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхонани бунёд этиш бўйича лойиҳани амалга оширишга киришганини, у 2029 йилда тўлиқ ишга туширилишини маълум қилди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, шу жумладан, Карачи шаҳрида қўшма маданий-гуманитар тадбирларни биргаликда ташкил этиш масалалари ҳам келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев 6 январь куни Карачи шаҳрига сафари доирасида Покистоннинг энг йирик фармацевтика компанияси – "Getz Pharma" раҳбари Халид Маҳмуд билан учрашиб, мазкур компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари билан танишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди