Швеция компанияси Ўзбекистон билан телекоммуникация соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини ўрганмоқда
Декабрь 13, 2023. 09:05 • 33 сония
• 309
СТОКГОЛЬМ, 13 декабрь. /"Дунё" АА/. ТИВнинг Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Ўзбекистон делегациясининг Швецияга ташрифи доирасида "Ericsson AB" компанияси билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда мамлакатимиз бўйлаб барча ҳудудларда 5G мобил алоқа база станциялари қамровини кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокара жараёнида маҳаллий телекоммуникация компанияларининг мобил база станцияларини модернизация қилиш ҳамда компания томонидан Ўзбекистонда расмий офис очиш масалалари ўрганиб чиқилди.
Учрашув сўнггида келгуси музокараларни Ўзбекистонга ташриф буюрган ҳолда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан давом эттиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси