Таиланднинг Пҳукет провинцияси маъмурияти Самарқанд шаҳри билан шериклик алоқаларини ўрнатишга қизиқиш билдирмоқда
Декабрь 17, 2023. 12:53 • 56 сония
• 495
БАНГКОК, 17 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги бош консули Фахриддин Султонов Таиланднинг Пҳукет провинцияси губернатори Сопҳон Суваннарат билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мулоқотда, шунингдек, Таиланд ТИВ, Пҳукет Савдо-саноат палатаси, Туризм ассоциацияси, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбир аввалида Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда туризм салоҳиятига бағишланган батафсил тақдимот ўтказилди.
Таиланд томонига мамлакатимизда хорижий инвесторлар ва халқаро савдо учун янада қулай шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида ўзаро савдони ривожлантириш, сайёҳларни жалб этиш мақсадида уларга турли имтиёзлар тақдим этиш бўйича режалар таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва консуллик соҳаларида икки томонлама алоқаларни кенгайтириш ва ҳудудлараро муносабатларни ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Самарқанд ва Пҳукет ўртасида биродарлашган шаҳарлар тўғрисида меморандум имзолаш, Таиланднинг мусулмон аҳолиси учун Ўзбекистонга зиёрат туризм турларини ишлаб чиқиш, мазкур провинциясида мамлакатимиз Фахрий консулини тайинлаш мулоқотнинг асосий мавзулари бўлди.
Учрашув якунида 2024 йилда Пҳукет туризм маъмурияти, маҳаллий авиа ва сайёҳлик компаниялари, меҳмонхона тармоқлари вакилларининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди