Logo

Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, таълим ва туризм салоҳияти Россиянинг Челябинск вилоятида тақдим этилди

Июнь 15, 2025. 10:03 • 2 дақ

86
Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, таълим ва туризм салоҳияти Россиянинг Челябинск вилоятида тақдим этилди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 15 июнь. /"Дунё" АА/.  Юртимиз Бош консулхонаси ташаббуси билан Жанубий Урал Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, таълим ва туризм салоҳиятига бағишланган махсус тадбир ташкил этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Челябинск вилоятининг қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, туризм, меҳмонхона бизнеси, логистика соҳаларида фаолият юритаётган корхоналар ҳамда ҳудуддаги олий ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.

Жанубий Урал Савдо-саноат палатаси президенти Федор Дегтярев ўз нутқида, Челябинск вилояти ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ортиб бораётгани, айни пайтда Челябинск вилояти Ўзбекистон билан товар айирбошлаш бўйича Москвадан кейин иккинчи ўринга кўтарилганини алоҳида таъкидлади.

Бош консул Жаҳонгир Пармонов ўз чиқишида, иштирокчиларга Ўзбекистонда хорижий ва маҳаллий тадбиркорлар учун яратилган сармоявий салоҳият ва шарт-шароитлар, республикамиздаги эркин иқтисодий ҳудудлар тўғрисида батафсил сўзлаб берди. Шунингдек, Россия томони хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар билан танишдилар.

Таълим муассасалари вакиллари билан бўлиб ўтган В2В шаклидаги учрашувларда таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича қадамлар муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон томони Челябинск вилоятида жойлашган олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг республика вилоятларида филиалларини очиш, муҳандислик, IТ-технологиялар, тиббиёт ва бошқа соҳаларда мутахассислар тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни ишлаб чиқиш таклифини билдирди.

Тадбир доираси Ўзбекистон туризми имкониятларига бағишлаган стенд ташкил қилди. Бу нафақат республиканинг сайёҳлик имкониятларини намойиш этиш, балки Ўзбекистонга потенциал сайёҳлар эътиборини жалб қилиш имконини берди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш