Малайзия кичик ва ўрта бизнес халқаро савдо уюшмаси Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қизиқиш билдиряпти
Март 24, 2025. 07:16 • 57 сония
• 109
КУАЛА-ЛУМПУР, 24 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия кичик ва ўрта бизнес халқаро савдо уюшмаси (SMITA) президенти Меган Су билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида Меган Су ўзаро савдо-сотиқ ва бизнес лойиҳаларини йўлга қўйишда Ўзбекистонда улкан салоҳият мавжудлигини ва қулай бизнес муҳити шаклланганлиги таъкидлади. "Ўзбекистоннинг минтақада тутган муҳим ўрни, унинг иқтисодиёти тез суратларда ўсиб бораётгани SMITAга аъзо компанияларнинг мамлакатингизда ўз фаолиятини йўлга қўйишга катта уйғотмоқда", деди у.
Малайзия бизнеси билан биргаликда мамлакатимизга туристлар оқимини кўпайтириш, Малайзияга ҳўл ва қуруқ мева-сабзавот маҳсулотлар ҳамда минерал ўғитларни экспорт ҳажмини ошириш, юртимиздаги йирик чакана савдо тармоқлари билан икки томонлама савдо алоқаларини йўлга қўйиш, ўзбек маҳсулотларини тарғиб қилиш учун махсус онлайн платформа яратиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва тўқимачилик товарларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
"SMITA" 2015 йилда ташкил этилган. У кичик ва ўрта бизнес корхоналари ҳамда стартапларни глобал бозорга киришда кўмак кўрсатади. Уюшма Малайзия бўйлаб 100 дан ортиқ, бошқа давлатлардан 300 дан зиёд ишлаб чиқариш, савдо ва туризм компаниялари манфаатларини ҳимоя қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи