Мумбай шаҳрида Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг йирик компанияси билан ҳамкорликда транспорт воситалари ва мотор мойлари ишлаб чиқариш истиқболлари муҳокама қилинди
Январ 13, 2025. 11:26 • 56 сония
• 209
МУМБАЙ, 13 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг йирик компаниялар гуруҳи ҳисобланадиган "Hinduja Group - India" раиси Ашок Ҳиндужа ва "Hinduja Group - Europe" раиси Пракаш Ҳиндужа билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Элчи ҳиндистонлик тадбиркорларга Ўзбекистонда сўнгги йилларда иқтисодиётнинг турли тармоқларига замонавий технологиялар жалб қилиш, рақобатбардош юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, саноатга илғор халқаро тажриба ва кўникмаларни жорий этиш бўйича кўрилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида сўзлаб берди.
Дунёдаги етакчи компания ва саноатчиларнинг мамлакатимизда самарали ишлаб чиқариш қувватлари яратиш, қўшма лойиҳалар амалга ошириш, инвестициялар киритиши учун тақдим этилаётган қулай ва жозибадор муҳитга алоҳида эътибор қаратилди.
"Hinduja Group" раҳбар вакиллари Ўзбекистондаги янгиланиш жараёни халқаро рейтинги юқори бўлган турли йирик компанияларнинг мамлакат бозорига кириб келиши ва самарали шериклик қилиши учун мустаҳкам асос бўлаётганини таъкидлади, ўзаро манфаатли қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича истиқболли режалар кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Томонлар Ўзбекистонда ҳамкорликда ҳаётга тадбиқ этиладиган лойиҳалар, хусусан, транспорт воситалари ва мотор мойлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди