Карачи шаҳрида Ўзбекистон-Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Июнь 28, 2025. 11:16 • 2 дақ
• 86
КАРАЧИ, 29 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва мамлакатимиз ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациясининг Покистонга амалий сафари доирасида Карачи шаҳрида Ўзбекистон-Покистон бизнес-форуми ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда кимё, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, тери ва жунни қайта ишлаш, фармацевтика, қурилиш маҳсулотлари каби бир қатор соҳаларида фаолият юритувчи Ўзбекистон ва Покистон бизнесининг етакчи вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев форумнинг очилиш қисмидаги нутқида, мамлакатимизда инвесторлар учун очиқ, замонавий ва қулай муҳит яратилгани, минтақавий ўзаро боғлиқлик ташаббуси доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳақида батафсил сўзлаб берди. Шунингдек, савдо ҳажмини кўпайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва стратегик соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, энергетика, ахборот технологиялари, рақамлаштириш, фармацевтика, туризм ва логистика соҳаларида катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.
Покистон Савдони ривожлантириш агентлиги директори Файз Аҳмад ўз навбатида, мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш, биргаликда импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларига тўхталди.
Бизнес-форум доирасида ташкил этилган "B2B" шаклидаги музокараларда кимё, тўқимачилик, тери ва жунни қайта ишлаш, қурилиш маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги йўналишларида бир қатор шартномалар имзоланди.
Иқтисодий тадбир якунида икки томонлама музокараларни изчил давом эттириш ва аниқ лойиҳаларни жойида келишиш мақсадида жорий йилнинг август ойида Синд вилояти тадбиркорлари делегациянинг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистон билан чармсаноат бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади
Германия билан инновация соҳасида янги лойиҳалар йўлга қўйилади
Ўзбекистон–Покистон ўртасида банклараро ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилади
Карачида “Ўзбекистон–Покистон саноат зонаси”ни барпо этиш бўйича келишувга эришилди