Шанхайда Ўзбекистон инвестиция ва савдо маркази очилди
Октябрь 14, 2025. 18:13 • 43 сония
• 228
ШАНХАЙ, 17 октябрь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Шанхай шаҳрида Ўзбекистон инвестициялар ва савдони ривожлантириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" AA мухбири.

Тадбирда Шанхай халқаро савдо зонаси ва Цзянсу провинцияси, Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳамда 60 дан ортиқ маҳаллий компания раҳбарлари иштирок этди.
Марказнинг асосий вазифаси — Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий ва экспорт салоҳияти ҳақида маълумот бериш, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш учун амалий майдон яратишдан иборат.
Тадбирда мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги, саноат, "яшил" энергетика, фармацевтика ва IT соҳаларидаги имкониятлар ҳамда хорижий инвесторлар учун яратилган солиқ ва божхона енгилликлари ҳақида маълумот тақдим этилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият юритаётган хитойлик ишбилармонлар ўз тажрибаси ва мамлакатдаги қулай бизнес муҳити ҳақида фикр алмашдилар.
Маросим якунида иштирокчилар истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди