Logo

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Покистон Ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади

Ноябрь 03, 2024. 10:24 • 40 сония

180
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Покистон Ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади

ИСЛОМОБОД, 3 ноябрь. /ИА "Дунё"/. 3-4 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Покистон Ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 9-йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур йиғилишда иштирок этиш учун қўшма комиссияси ҳамраиси – Покистон савдо вазири Жам Камал Хан бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Делегацияга озиқ-оқват, тўқимачилик, фармацевтика, автомобилсозлик, электротехника ва кимё саноати, транспорт-логистика соҳасида фаолият юритувчи 30дан ортиқ Покистон бизнес-доира вакиллари ҳамроҳлик қилишади.

Ўзбекистон делегациясига қўшма комиссияси ҳамраиси – инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилик қилади.

Тадбир якунида ҳужжатлар пакети имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, делегациялар раҳбарлари "Ўзбекистон-Покистон" бизнес форумида ҳам нутқ сўзлашади, G2B форматидаги учрашувда иштирок этишади.

Ташриф дастуридан Покистон савдо вазирининг Ўзбекистон вазирлик ва идора раҳбарлари билан бир қатор алоҳида учрашувлари ҳам ўрин олган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш