Хитойнинг Сичуань провинциясидан Тошкентга 300 тонна чой жўнатилди
Январ 26, 2026. 13:45 • 55 сония
• 98
ТОШКЕНТ, 26 январь. /“Дунё” АА/. Хитойнинг Сичуань провинцияси Цзяцзян уездидан Тошкентга умумий оғирлиги 300 тонна бўлган юқори сифатли кўк чой ортилган 10 та юк машинаси йўлга чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хитойнинг “Синьхуа” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, бу Сичуань провинцияси томонидан 2026 йилда экспортга жўнатилган чойнинг биринчи партиясидир.
Юк машиналари Шинжон-Уйғур автоном туманидаги назорат-ўтказиш пункти орқали давлат чегарасини кесиб ўтади, сўнгра Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўналиши бўйича Тошкентга етиб боради.
Агентликнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Цзяцзян ҳудудида чой саноатининг ишлаб чиқариш тузилмасини экспортга йўналтирилган ҳолда ўзгартириш фаол амалга оширилмоқда. 2025 йилда Цзяцзян уездидан экспортга етказиб берилган чойнинг умумий ҳажми қиймат жиҳатидан тахминан 29 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Бундан ташқари, уезд Сичуань провинцияси учун Ўзбекистондаги биринчи чет эл чой омборини яратди ва унинг етказиб бериш географияси дунёнинг 20 га яқин мамлакатлари ва минтақаларига, жумладан, Россия, Марокаш ва бошқа давлатларга тегишли.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Хитой билан ташқи савдо айланмаси 17,2 миллиард доллардан ошди. Хитойнинг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши 21,2 фоизни ташкил этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
