Ўзбекистон жорий йилнинг ўтган 5 ойи ичида қарийб 10 мингта электромобиль импорт қилган
Июль 02, 2025. 18:21 • 40 сония
• 117
ТОШКEНТ, 3 июль. / "Дунё" АА/. Сўнгги 5 ой ичида Ўзбекистонга қиймати 325,3 миллион долларлик енгил автомобиль импорт қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида мамлакатга 18387 та енгил автомобиль олиб кирилган бўлиб, улардан 9789 тасини электромобиллар ташкил этади.

Ушбу даврда Ўзбекистонга автомобиль етказиб бериш бўйича етакчи давлатлар қуйидагилар бўлди:
Хитой – 15873 дона;
Корея Республикаси – 1882 дона;
Ҳиндистон– 168 дона;
Япония – 122 дона;
АҚШ – 82 дона;
бошқа давлатлар – 260 дона.
Шунингдек, 2025 йилнинг ўтган беш ойи давомида Ўзбекистонда жами 153 814 дона турли русумдаги енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган.
Миллий статистика қўмитаси сайтидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
2025 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши прогноз қилинди
Сурхондарёда Россия компаниясининг шоуруми очилди
Тошкентда Ўзбекистон–Ўмон аёл тадбиркорлари II бизнес-форуми бўлиб ўтди