Каха Имнадзе: Термиз мулоқоти муҳим халқаро келишув ва амалий ҳамкорлик платформага айланмоқда

Июнь 04, 2026. 18:55 • 2 дақ

57
Каха Имнадзе: Термиз мулоқоти муҳим халқаро келишув ва амалий ҳамкорлик платформага айланмоқда

ТОШКЕНТ, 4 июнь. /“Дунё” АА/. БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Каха Имнадзе “Дунё” ААга пойтахтимизда ўтказилаётган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг иккинчи йиғилиши ҳақида фикр билдирди:

– Термиз мулоқоти муҳим халқаро келишув майдони ва амалий ҳамкорлик платформаси ҳисобланади. Ушбу нуфузли тадбирнинг иккинчи бор ўтказилаётгани мазкур ташаббус аллақачон барқарор ва изчил жараёнга айланганини кўрсатади. Бу йиғилиш Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилган кенг қамровли минтақавий мулоқот ва ҳамкорлик сиёсатининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Термиз мулоқотини Ўзбекистон томонидан сўнгги йилларда илгари сурилаётган Самарқанд ва Фарғона мулоқот платформалари билан уйғунликда кўриш мумкин. Бу ташаббусларнинг барчаси ўзаро боғлиқ бўлиб, қўшни давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шунингдек ўқинг

Бугунги мулоқотнинг асосий мавзуси ўзаро боғлиқлик масаласи бўлса-да, унинг янада муҳим жиҳати ўзаро ишонч муҳитини шакллантиришга қаратилган. Зеро, ишонч барқарорлик, тинчлик, хавфсизлик ва тараққиётнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. Бундай платформалар халқлар, жамиятлар ва маданиятларни яқинлаштиришда муҳим аҳамиятга эгадир.

Марказий ва Жанубий Осиё халқларини умумий тарих ва цивилизацион илдизлар боғлаб туради. Бугунги кунда турли зиддиятлар ва бўлинишлар кузатилаётган шароитда мамлакатлар ва халқларни бирлаштирадиган мулоқот майдонларининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистонни ушбу муҳим ташаббус билан яна бир бор табриклайман. Айниқса, мазкур платформаларнинг бир-бирини тўлдириб, ўзаро уйғунлик яратаётгани алоҳида эътирофга лойиқ.

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш