Logo

Миср вакили Халед ал-Анани ЮНEСКО бош директори этиб сайланди

Октябрь 07, 2025. 09:34 • 51 сония

272
Миср вакили Халед ал-Анани ЮНEСКО бош директори этиб сайланди

ТОШКЕНТ, 7 октябрь. /"Дунё" АА/. Мисрлик Халед ал-Анани Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО) бош директори этиб сайланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Кеча оқшом да бўлиб ўтган овоз беришда Халед ал-Анани 55, Конго Республикасидан номзод Фирмин Эдуард Матоко эса иккита овоз олди. Овоз бериш натижасида Халед ал-Анани ЮНEСКОнинг янги Бош директори этиб сайланган.

Унинг номзодини Африка Иттифоқи, Араб Лигаси ва Франция, Испания, Туркия, Габон, Германия ва Бразилия каби қатор давлатлар қўллаб-қувватлаган.

У ЮНEСКОнинг амалдаги бош директори Одри Азуле (Франция) ўрнини эгаллайди ва бу лавозимда тўрт йил давомида, яъни 2025 йилдан 2029 йилгача қолади.

Холид ал-Анани 1971 йилда туғилган. Мисрнинг Хелван университети 30 йилдан ортиқ дарс берган. Шунингдек, у 2019 йил 29 декабрдан 2022 йил 13 августгача Миср туризм ва қадимий ашёлар вазири лавозимида ишлаган.

Халед ал-Анани ЮНEСКОнинг араб дунёсидан биринчи Бош директори ва ташкилотнинг 80 йиллик тарихида бу лавозимни эгаллаган иккинчи африкалик бўлади.

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш