Logo

Ўзбекистон вакиллари Кувайтдаги мусиқа билим юртларида ўзбек миллий санъатидан сабоқ бермоқда

Февраль 14, 2024. 10:33 • 41 сония

164
Ўзбекистон вакиллари Кувайтдаги мусиқа билим юртларида ўзбек миллий санъатидан сабоқ бермоқда

АЛ-КУВАЙТ, 14 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонасида Кувайтдаги мусиқа билим юртларида сабоқ бераётган ўзбекистонлик санъат вакиллари ва профессор-ўқитувчилар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида  ватандошларимизнинг Кувайтдаги тажрибаси ва ихтисослигидан келиб чиққан ҳолда икки томонлама маданий алоқаларини ривожлантириш хусусида фикр алмашилди.

Қайд этилганидек, икки давлат халқлари ўртасидаги дўстона ришталарни янада мустаҳкамлашда маданият соҳасидаги ҳамкорлик кўламининг янада кенгайиши муҳим аҳамият касб этади.

Жорий йилнинг 11 февраль куни Кувайт маданият, санъат ва адабиёт бўйича миллий кенгаши залида Ўзбекистон давлат консерваторияси оркестри жамоасининг концерти кўтаринки руҳда бўлиб ўтгани таъкидланди.

Учрашув якунида Ўзбекистон мусиқа билим юртларида Кувайт фуқароларининг таҳсил олишини йўлга қўйиш, ушбу давлатда ўзбек миллий мусиқа мактаби ва кейинчалик олий таълим муассасасини очиш таклифларини илгари суриш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш