Logo

Варшавада Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

Апрель 11, 2024. 10:00 • 44 сония

168
Варшавада Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

ВАРШАВА, 11 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Польша Саноатни ривожлантириш агентлигининг Таҳлил ва стратегия департаменти директори Конрад Шелонг билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Польша томонига жорий йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида маълумот берилди. Тошкент халқаро инвестиция форуми бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа учун муҳим тадбир ҳисобланиши алоҳида таъкидланди.  

 Томонлар мазкур форумда Польша Саноатни ривожлантириш агентлиги раҳбариятининг иштирокини ташкил этиш хусусида фикр алмашдилар.

Учрашув якунида шамол энергияси, саноат инвестицияларини молиялаштириш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистонда анъанавий тармоқларда қўшма сармоявий лойиҳаларини амалга ошириш, икки мамлакатда жойлашган махсус иқтисодий зоналар ва саноат парклари ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ўзаро ташрифларни ташкил этиш, грант ва молиявий-техник кўмакларни жалб қилиш ва бошқалар тўғрисида келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш