Япониядаги ватандошлар билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Ноябрь 16, 2026. 20:00 • 56 сония
• 27ТОКИО, 16 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бошчилигидаги делегациянинг йирик халқаро компаниялар, молия муассасалари ва таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ватандошлар билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда хорижда истиқомат қилаётган ватандошларнинг билим, тажриба ва касбий салоҳиятидан мамлакат тараққиёти йўлида самарали фойдаланиш, уларни Тошкент вилоятида амалга оширилаётган инвестициявий, инновацион ҳамда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида ватандошлар Япониядаги фаолияти ва тўплаган тажрибаси ҳақида сўз юритиб, Ўзбекистон билан амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларни кенгайтириш бўйича ўз таклиф ва ташаббусларини илгари сурди.
Учрашув якунида хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг салоҳиятини мамлакат тараққиёти йўлида сафарбар этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни изчил давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

