Logo

Ўзбекистонлик актриса Оқтовда ўтган халқаро кинофестивалда "Энг яхши актриса" номинациясида ғолиб бўлди

Октябрь 07, 2025. 10:15 • 38 сония

156
Ўзбекистонлик актриса Оқтовда ўтган халқаро кинофестивалда "Энг яхши актриса" номинациясида ғолиб бўлди

ОҚТОВ, 13 октябрь. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида туркий халқларнинг "Қўрқут ота" халқаро кинофестивали бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Фестивалда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркманистон ва Венгриядан режиссёрлар, актёрлар ҳамда кино юлдузлари иштирок этди. Тадбир доирасида 50 дан зиёд бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.

Ўзбекистон делегациясига Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев раҳбарлик қилди. Фестиваль давомида Ўзбекистон кино усталари томонидан суратга олинган "Баҳорни қувиб", "Жадид маърифати", "Вали Ғафуров", "Шамсиқамар", "Гол" ва "Актриса" номли фильмлар тақдим этилди.

Фестиваль якунида энг яхши фильм, режиссёр ва актёр номинацияларида яхшилар аниқланди. Эътиборлиси, "Энг яхши актриса" номинациясида Ўзбекистон вакиласи Юлдуз Раджабова ва туркиялик актриса Мине Доган ғолиб бўлди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш