Москвада Абдулла Орипов таваллудининг 85 йиллигига бағишланган шеърият кечаси ўтказилди

Июнь 04, 2026. 11:25 • 2 дақ

190

МОСКВА, 4 июнь /“Дунё” АА/. Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 85 йиллигига бағишланган шеърият кечаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳамда Москва давлат тилшунослик университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Кечада илмий ва ижодий жамоалар вакиллари, ватандош талабалар, шоирлар ҳамда ўзбек адабиёти ва маданияти ихлосмандлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон хореография ва миллий рақс академияси профессори, филология фанлари доктори Хулкар Ҳамраева, “Ўзбек шеърияти антологияси” ижодий жамоаси раҳбари Галина Грибовская, шоир ва таржимон Михаил Синельников, таниқли олтой шоири Билет Бедюров ҳамда Шарқ ва Евроосиё тадқиқотлари институти магистранти Арина Цветкова Абдулла Орипов ижоди ҳақида сўз юритди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, Москва давлат тилшунослик университети талабаларининг шоир ижодига бағишлаб тайёрлаган ижодий чиқишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Учрашувнинг ёрқин лаҳзаларидан бири хореограф Эльвира Гайидбаева бошчилигидаги “Нилуфар” ўзбек рақс гуруҳининг концерт дастури бўлди.

Тадбирда МДҲ мамлакатлари тиллари ва маданияти бўйича асосий ташкилот дирекцияси директори Вячеслав Конев ҳамда Ўзбек тили ва маданияти маркази директори, педагогика фанлари доктори Бегам Караева ҳам Абдулла Ориповнинг ижодий фаолияти ҳақида фикр билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш