Logo

Мадридда "Испания ва Ўзбекистон: халқаро ва минтақавий барқарорлик чорловлари қаршисида" мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтади

Октябрь 04, 2025. 07:27 • 57 сония

131
Мадридда "Испания ва Ўзбекистон: халқаро ва минтақавий барқарорлик чорловлари қаршисида" мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтади

МАДРИД, 3 октябрь. /"Дунё" АА/. Шу йил 21 октябрь куни Мадриддаги "Casa Asia" марказида "Испания ва Ўзбекистон: халқаро ва минтақавий барқарорлик чорловлари қаршисида" мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир "Casa Asia" маркази, Мадрид автоном университети, Эрон халқларини ўрганиш гуруҳи (GEPI), Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё бўйича халқаро университет маркази (CUNEAC) томонидан Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилмоқда.

Давра суҳбатида икки мамлакатнинг дипломатик, илмий ва эксперт доиралари вакиллари иштирок этади. Унда энергетика хавфсизлигини таъминлаш, минтақалараро боғлиқликни ривожлантириш, шунингдек, маданий дипломатия соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни ўз ичига олган халқаро ва минтақавий устувор масалаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Ташкилотчиларга кўра, бу ташаббус Испания ва Европада Марказий Осиёга бўлган қизиқишнинг ортиб бораётганидан далолат беради. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган тинчликсевар ва очиқ ташқи сиёсат тамойилларига мувофиқ, Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш йўналишини тасдиқлайди.

Давра суҳбати дипломатик ва академик доира вакиллари ўртасида фикр алмашиш учун муҳим майдон сифатида ҳамда турли соҳаларда Ўзбекистон – Испания ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш