Беларусь нашрлари Ўзбекистоннинг МДҲга раислигини муҳим қадам сифатида баҳоламоқда

Октябрь 11, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 85
Беларусь нашрлари Ўзбекистоннинг МДҲга раислигини муҳим қадам сифатида баҳоламоқда
Беларусь нашрлари Ўзбекистоннинг МДҲга раислигини муҳим қадам сифатида баҳоламоқда

МИНСК, 11 октябрь. /“Дунё” АА/. Беларусь оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг 2027 йил 1 январдан бошлаб Ҳамдўстликка раислик қилиши ҳақида ёзмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“БЕЛТА” ахборот агентлиги ва “СБ. Беларусь сегодня” газетаси Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг сўзларидан иқтибос келтирди. У Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга раисликни қабул қилишга розилик бергани учун миннатдорлик билдириб, мазкур миссия муваффақиятли бажарилишига ишонч билдирган.

“БЕЛТА” нашрида таъкидланганидек, Ўзбекистон ҳамкорликнинг амалий натижаларига, жумладан, саноат кооперациясини ривожлантириш, ўзаро инвестицияларни кенгайтириш, савдо тўсиқларини бартараф этиш, шунингдек, транспорт, хавфсизлик, фан, таълим ва инновациялар соҳаларидаги шерикликка асосий эътибор қаратиш ниятида.

Белорус нашрлари, шунингдек, Минск ва Тошкентнинг МДҲни ривожлантириш борасидаги ёндашувлари мос келишини таъкидлаб, декларациялардан савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва фуқаролар фаровонлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларга ўтиш муҳимлигига эътибор қаратди.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, МДҲ бош котиби Сергей Лебедевнинг сўзларига таяниб, Ҳамдўстлик Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2027 йил 8–9 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистоннинг бўлажак раислиги белорус оммавий ахборот воситалари томонидан МДҲ давлатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик, саноат кооперацияси ва илмий-технологик шерикликка қўшимча туртки бериш имконияти сифатида баҳоланмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш