Япониянинг Нагоя шаҳри мэрияси ўзбекистонлик спортчиларга бағишланган видеоматериал эълон қилди

Октябрь 10, 2026. 15:00 • 2 дақ

• 13
Япониянинг Нагоя шаҳри мэрияси ўзбекистонлик спортчиларга бағишланган видеоматериал эълон қилди

НАГОЯ, 10 октябрь. /“Дунё” АА/. Япониянинг Нагоя шаҳри мэрияси ижтимоий тармоқларда “Аичи–Нагоя-2026” Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларга бағишланган видеоматериалларни эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тасвирга олинган лавҳаларнинг бирида Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси аъзоларининг Нагоя шаҳридаги бошланғич мактаб ўқувчилари билан учрашуви акс эттирилган. Мактаб ўқувчилари спортчилар билан бевосита мулоқот қилиб, уларнинг спортдаги бой тажрибаси ҳақида билиб олдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар.

Шунингдек ўқинг

Мазкур ташаббус Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасидаги гуманитар ва шаҳарлараро алоқаларнинг амалий ифодаси бўлиб, икки томонлама дўстлик ҳамда маданий алмашинувлар изчил ривожланиб бораётганини яна бир бор намоён этди.

Эслатиб ўтамиз, икки шаҳар ўртасидаги ҳамкорлик 2019 йил 18 декабрда Ўзбекистон Президентининг Японияга расмий ташрифи доирасида Тошкент ва Нагоя ўртасида туризм ва маданий алмашинув соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши билан мустаҳкамланган эди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш