“Avesta” АА: Ўзбекистон ташаббуслари ШҲТнинг транспорт-логистика имкониятларини кенгайтирмоқда

Август 26, 2026. 20:00 • 2 дақ

84
“Avesta” АА: Ўзбекистон ташаббуслари ШҲТнинг транспорт-логистика имкониятларини кенгайтирмоқда

ДУШАНБЕ, 26 август. /“Дунё” АА/. Тожикистоннинг “Avesta” оммабоп ахборот агентлигида ШҲТ томонидан транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Материалда геосиёсий вазият шароитида муқобил транспорт йўналишларини ривожлантириш, халқаро юк ташиш занжирларининг барқарорлигини таъминлаш ва минтақавий боғлиқликни кучайтириш муҳим вазифалар сифатида қайд этилган.

Нашрда Ўзбекистоннинг ШҲТ давлатлари билан транспорт соҳасидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, мамлакатнинг мазкур давлатлар билан халқаро юк ташиш ҳажми сўнгги беш йилда қарийб 9 миллион тоннага ёки 40 фоизга ошгани, 2025 йилда эса 33,5 миллион тоннани ташкил этгани келтирилган.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли ҳамда Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон темир йўли лойиҳалари минтақавий транспорт алоқаларини кенгайтириш ва янги бозорларга чиқиш имкониятларини оширувчи муҳим ташаббуслар сифатида баҳоланган.

Мақолада Ўзбекистоннинг ШҲТ мамлакатлари темир йўл маконларини интеграция қилиш бўйича кенгаш тузиш ташаббуси ҳам тилга олинган. Ушбу механизм транспорт соҳасидаги тўсиқларни камайтириш, чегараолди тартиб-таомилларини соддалаштириш ва ташиш жараёнларини мувофиқлаштиришга хизмат қилиши таъкидланган.

“Avesta” хулосасига кўра, транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш ШҲТ мамлакатларининг транзит салоҳиятини ошириш ва халқаро транспорт занжирларига интеграциялашуви учун янги имкониятлар яратади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш