Екатеринбургда оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртимизга ватанига қайтишда ёрдам кўрсатилди
Август 26, 2026. 18:00 • 2 дақ
• 76
ЕКАТЕРИНБУРГ, 26 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси томонидан ушбу ҳудудда оғир вазиятга тушиб қолган юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, яқинда Бош консулхонага Навоий вилоятида туғилган ҳамюртимиз О.В.нинг бир неча кундан буён турар жойсиз қолгани, яшаш учун зарур шароитлар мавжуд эмаслиги сабабли кўчада тунлашга мажбур бўлаётгани ҳақида маълум қилинди. Шундан сўнг, мурожаат дипломатлар томонидан зудлик билан ўрганилиб, ватандошимиз билан консулхонада суҳбат ўтказилди.
Унинг шахси ва юзага келган ҳолатлар аниқлангач, консуллик ходимлари фуқаронинг яқинлари билан боғланди ҳамда уни доимий яшаш жойига хавфсиз қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилди.
Бош консулхона кўмагида ҳамюртимизга Екатеринбург–Тошкент йўналиши бўйича авиачипта харид қилиниб, унинг Ватанга хавфсиз қайтиши таъминланди.
Бош консулхона хорижда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг яқиндан ёрдам бериш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва зарур консуллик кўмагини кўрсатиш борасидаги ишларни изчил давом эттирмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси