“Volkswagen” жорий йил охиригача Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
Май 27, 2026. 13:55 • 2 дақ
• 45
ЛОНДОН, 27 май. /“Дунё” АА/. Германиянинг “Volkswagen” автоконцерни Ўзбекистон автомобиль саноатини янада ривожлантириш дастури доирасида Тошкентда йирик йиғув ишлаб чиқаришини ташкил этиш ниятида, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Британиянинг “Just Auto” порталига таяниб.
Нашрга кўра, лойиҳанинг биринчи босқичида Ўзбекистон пойтахтида автомобилларни йирик бўғинли йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Келгусида ишлаб чиқаришни “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида юқорироқ маҳаллийлаштириш даражасига ўтказиш кўзда тутилган.
Таъкидланишича, лойиҳа 2025 йил июнь ойида стратегик шериклик битими имзоланган “Ўзавтосаноат” давлат компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Мақолада Ўзбекистон автомобиль саноати барқарор ривожланиш суръатларини намойиш этаётгани алоҳида эътироф этилган. Айни пайтда мамлакатда “Chevrolet”, “BYD”, “KIA” ва “Hyundai” каби халқаро брендлар билан ҳамкорликда маҳсулот ишлаб чиқарувчи бешта автомобиль заводи фаолият юритмоқда.
Хабарда айтилишича, соҳада 10 мингдан ортиқ мутахассис банд бўлиб, 300 дан зиёд маҳаллий корхона автомобиль ишлаб чиқарувчиларни бутловчи қисмлар билан таъминлайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш, илмий-тадқиқот фаолиятини кенгайтириш ҳамда 2026 йил охиригача автокомпонентлар бозорини ривожлантиришнинг комплекс стратегиясини тайёрлаш вазифаларини қўйгани қайд этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

“Onda Cero”: Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида қатнашадиган илк Марказий Осиё мамлакати сифатида тарихга кирди

“Orient” АА: 2026 йилги Тошкент халқаро инвестиция форуми 95 дан ортиқ мамлакат инвесторларини ўзида жамлайди


