“Ambasador” журнали: Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатнинг хорижий инвесторлар учун ишончли ҳамкор сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда

Июль 15, 2026. 12:30 • 2 дақ

129
“Ambasador” журнали: Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатнинг хорижий инвесторлар учун ишончли ҳамкор сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда

ВАРШАВА, 15 июль. /“Дунё” АА/. Польшанинг “Ambasador” журналида Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси маркази ижрочи директори Элдор Туляков интервью эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида Элдор Туляков “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишнинг асосий йўналишлари, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ҳамда хорижий ҳамкорлар билан инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз юритди.

Интервьюда давлат бошқарувининг рақамли трансформациясига алоҳида эътибор қаратилган. Таъкидланишича, сўнгги йилларда мамлакатда электрон давлат хизматлари рўйхати сезиларли даражада кенгайтирилди. Бу давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини ошириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш ҳамда фуқаролар ва бизнес учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш имконини бермоқда.

Шунингдек ўқинг

Тараққиёт стратегияси маркази ижрочи директори “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг вазифалари ҳақида гапирар экан, у мазкур ҳужжат хусусий секторни ривожлантириш, кенг кўламли инфратузилмавий ва технологик лойиҳаларни амалга оширишга асосланган замонавий, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантиришни назарда тутишини таъкидлади.

Шунингдек, интервьюда Тараққиёт стратегияси марказининг давлат ислоҳотлари ижросини мониторинг қилишдаги ўрни ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган. Элдор Туляковнинг фикрича, марказ фаолияти давлат органлари, экспертлар ҳамжамияти, бизнес, фуқаролик жамияти институтлари ва халқаро ҳамкорлар ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш, амалга оширилаётган ислоҳотларни такомиллаштириш бўйича таҳлилий тавсиялар тайёрлашга қаратилган.

“Ambasador” журналида ёритилган суҳбатда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодиётни модернизация қилиш ва фаол ташқи сиёсат юксак натижалар бераётгани таъкидланган. Нашрга кўра, бу жараён мамлакатнинг Марказий Осиёдаги энг жадал ривожланаётган давлатлардан бири, шунингдек, хорижий инвесторлар учун ишончли ҳамкор сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамламоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш