Logo

Ўзбекистон вакили ШҲТ бош котибининг ўринбосари этиб тайинланди

Январ 05, 2025. 07:26 • 37 сония

2069
Ўзбекистон вакили ШҲТ бош котибининг ўринбосари этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 5 январь. /"Дунё" АА/. 1 январь куни Ўзбекистон вакили Ботир Турсунов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари вазифасини бажаришга киришди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломат 50 ёшда. Тошкент давлат шарқшунослик институти (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети) ва Ўзбекистон Фанлар академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институтини тамомлаган.

2005 йилдан ТИВ тизимида, марказий аппарат ва Пекиндаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори, Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.

2023 йилдан Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси маслаҳатчи-вакили, ШҲТ котибияти ҳузуридаги доимий вакил.

Фалсафа фанлари номзоди, 25 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Рус, инглиз ва хитой тилларини мукаммал билади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш