Ўзбекистоннинг БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги янги доимий вакили Женевага ташриф буюрди
Март 07, 2024. 17:14 • 53 сония
• 2932
ЖЕНЕВА, 7 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги янги доимий вакили Элдиёр Тошматов Женевага ташриф буюрди ва ўз вазифаларини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Женевага тайинланганига қадар у Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди. Янги доимий вакил 41 ёшда. Элдиёр Тошматов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Тошкентдаги Webster университетини тамомлаган.
Дипломат меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаган. 2008 йилда ТИВда атташеликдан бошлаб Ўзбекистоннинг Женевадаги Доимий ваколатхонаси маслаҳатчисигача бўлган йўлни босиб ўтди. 2017-2019 йилларда ташқи ишлар вазири ёрдамчиси, унинг Котибияти раҳбари, кейинчалик ТИВнинг Ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган. 2022 йилдан буён Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Котибиятига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Инглиз, немис, рус, турк тилларини мукаммал билади.
Элдиёр Тошматов Женевада 2023 йил августидан буён мамлакатимизнинг БМТнинг Нью-Йоркдаги доимий ваколатхонасига раҳбарлик қилиб келаётган Улуғбек Лапасов ўрнига тайинланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистоннинг янги элчиси Дания Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
UNWTOнинг 50 йиллик тарихида ташкилотни илк бор аёл киши бошқаради
Ўзбекистоннинг Туркияга янги тайинланган элчиси Анқарага етиб келди
Ўзбекистон элчиси Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон элчиси Финляндия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди