Logo

Ўзбекистоннинг янги бош консули Санкт-Петербургда ўз вазифасини бажаришга киришди

Февраль 07, 2024. 07:15 • 39 сония

2465
Ўзбекистоннинг янги бош консули Санкт-Петербургда ўз вазифасини бажаришга киришди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 7 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг янги бош консули Абдураҳмон Маҳмудов Россия шимолий пойтахтига етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Янги бош консул Наманган давлат университети (бакалавр) ва Тошкент давлат юридик университети (магистратура)ни тамомлаган. 37 ёшли дипломат Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида, ТИВ тузулмасида турли лавозимларда ишлаган. 2019–2023 йилларда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонасида биринчи котиб, сўнгра маслаҳатчи бўлиб фаолият юритган.

Абдураҳмон Маҳмудов 2019 йилдан 2024 йилгача Санкт-Петербургдаги Бош консулликни бошқарган Алишер Бабаев ўрнига тайинланди.

Бош консулликнинг консуллик округига Россиянинг Шимоли-Ғарбий минтақалари киради. Булар қуйидаги 11 та ҳудудлар: Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Архангельск вилояти, Вологда вилояти, Калининград вилояти, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри ва Ненец автоном округи.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш