10–12 ноябрь кунлари Тошкент “Транспорт ва логистика – TransLogistica Uzbekistan 2026” 22-халқаро кўргазмасига мезбонлик қилади
Октябрь 19, 2026. 11:00 • 3 дақ
• 107
ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. 2026 йил 10–12 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Транспорт ва логистика – TransLogistica Uzbekistan 2026” 22-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“TransLogistica Uzbekistan” – мамлакатнинг етакчи ихтисослашган майдони бўлиб, у ерда транспорт-логистика хизматларини етказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачилар бевосита учрашиши, ҳамкорликни йўлга қўйиши, бизнесни ривожлантириш учун ечимлар топиши ҳамда бозорда ўз мавқеини ошириши мумкин.
Кўргазмада қуйидагилар намойиш этилади:
• транспортнинг барча турлари: темир йўл, автомобиль, авиация ва денгиз транспорти соҳасидаги сўнгги ишланмалар ва инновациялар;
• юк ташиш ва омбор жараёнларини оптималлаштиришга қаратилган замонавий логистика хизматлари ҳамда рақамли ечимлар;
• давлат инфратузилмавий лойиҳалари ва халқаро транспорт йўлакларининг истиқболли йўналишлари;
• темир йўллар, денгиз портлари ва логистика марказларини қуриш, ҳаракат таркибини ишлаб чиқариш бўйича етакчи компанияларнинг тажрибаси.
Ўтган йил якунларига кўра, кўргазма бизнес учун ўз самарадорлигини яна бир бор тасдиқлади: иштирокчиларнинг 92 фоизи кўргазмада янги мижозлар ва ҳамкорлар топди, экспонентларнинг 87 фоизи эса келгуси йилда иштирок этиш ниятини билдирди. Бу тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқалари ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун мазкур майдончанинг юқори салоҳиятини ва унинг профессионал аудитория орасида талабгирлигини таъкидлайди.
Бугунги кунга қадар 11 мамлакатдан 70 дан ортиқ иштирокчи “TransLogistica Uzbekistan 2026” кўргазмасида иштирок этишини тасдиқлади. Улар БАА, Беларусь, Грузия, Корея Республикаси, Латвия, Литва, Нидерландия, Қозоғистон, Россия, Хитой ва Ўзбекистон вакилларидир.
“TransLogistica Uzbekistan” бозор етакчилари, халқаро экспертлар ва транспорт-логистика соҳаси мутахассисларини бирлаштириб, Марказий Осиёда транспорт инфратузилмаси ва IT-технологияларни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда юк ташиш ҳажмини ошириш учун майдонча яратади.
Марказий Осиёни халқаро бозорлар билан боғлайдиган Ўрта йўлакнинг янги логистика йўналишлари ва ривожланиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Иштирокчилар учун бу транспорт ва логистика соҳасидаги ечимларни тақдим этиш, бизнес ҳамкорлар топиш ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш имкониятидир.
Кўргазма бўлимлари:
• авиа ташиш ва авиация логистикаси;
• юк экспедицияси ва 3PL/4PL;
• автомобиль юк ташишлари;
• темир йўл юк ташишлари ва мультимодал ташишлар;
• омборхоналар ва ички логистика;
• тижорат транспорти;
• электротранспорт ва электромобиллар;
• электромобиллар учун қувватлаш инфратузилмаси;
• автопаркни электрлаштириш;
• вилкали юклагичлар ва омбор ускуналари;
• омборларни автоматлаштириш ва робототехника;
• автопаркни бошқариш ва телематика;
• TMS/WMS ва рақамли логистика;
• логистика марказлари ва терминаллари.
“TransLogistica Uzbekistan 2026” кўргазмасига ташриф буюриш бозорнинг долзарб таклифларини баҳолаш, турли етказиб берувчиларнинг ечимларини солиштириш ва ҳамкорлик шартларини бевосита муҳокама қилиш имконини беради.
Импорт, экспорт, ишлаб чиқариш, савдо ва юк ташиш билан шуғулланувчи компаниялар мутахассислари учун бу янги етказиб берувчилар ва пудратчиларни топиш, замонавий технологияларни ўрганиш ҳамда транспорт ва логистика жараёнларини оптималлаштириш ечимларини аниқлаш имкониятидир.
Ташриф буюриш учун онлайн рўйхатдан ўтиш ва бейдж олиш зарур: https://bit.ly/dunyo_trans_ru
Ташкилотчи: “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси ҳамда “ICA Eurasia Group”.
Тел.: 71 205 14 14.
Сайт: www.trans.uz
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси