6–8 октябрь кунлари Ўзбекистон пойтахтида анъанавий “Aquatherm Tashkent 2026” кўргазмаси қурилиш ва коммунал инфратузилмани ривожлантириш учун энг сўнгги технологияларни тақдим этади

Сентябрь 30, 2026. 11:00 • 4 дақ

• 153
6–8 октябрь кунлари Ўзбекистон пойтахтида анъанавий “Aquatherm Tashkent 2026” кўргазмаси қурилиш ва коммунал инфратузилмани ривожлантириш учун энг сўнгги технологияларни тақдим этади

ТОШКЕНТ, 30 сентябрь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 6–8 октябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да “Иситиш, вентиляция, ҳавони иситиш ва совутиш, сув таъминоти, сантехника, бассейнлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш технологиялари, муқобил энергия манбалари – Aquatherm® Tashkent 2026” 14-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кўргазмада ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, дистрибьюторлар ва дилерлар, бозорнинг асосий мутахассислари – монтажчилар, қурувчилар, муҳандислик тизимлари лойиҳачилари, қурилиш ва коммунал ташкилотлар вакиллари, соҳа экспертлари ҳамда профессионал бирлашмалар иштирок этади.

Ташкилотчилар: “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори “ICA Eurasia Group”. Кўргазма Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг расмий кўмагида ўтказилмоқда.

“Aquatherm Tashkent” – Ўзбекистондаги етакчи ихтисослаштирилган кўргазма бўлиб, у HVAC, сув таъминоти, сантехника ва турдош соҳалардаги энг сўнгги ишланмалар ва комплекс ечимларни тақдим этади. 14 йилдан буён ушбу тадбир замонавий ускуналарни намойиш этиш, касбий тажриба алмашиш ва ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш учун асосий майдон бўлиб қолмоқда.

Мазкур кўргазма Ўзбекистондаги барча турдаги муҳандислик ечимлари – иситиш ва иссиқ сув таъминоти, вентиляция, кондиционерлаш ва совутиш ускуналари, сувни тозалаш тизимлари, дренаж ва канализация, газ таъминоти, қувурлар, фитинглар ва арматура, сантехника ускуналари, бассейнлар, сауналар ва spa-марказлари учун ечимлар, ўлчаш асбоблари ва автоматлаштириш, асбоблар ва монтаж технологияларини тақдим этадиган ягона ихтисослашган кўргазмадир. Алоҳида йўналишлар сув ва иссиқлик ресурсларини бошқариш ҳамда оқова сувларни тозалашга бағишланади.

Жорий йилда кўргазмада Беларусь, Эрон, Германия, Италия, Корея Республикаси, Польша, Қозоғистон, Россия, Туркия, Хитой, Ўзбекистон каби 11 мамлакатдан 200 дан ортиқ компания ва брендлар қатнашиши режалаштирилган.

Иштирокчилар орасида – “CLIMADENS PRO”, “AKFA”, “BOSCH”, “BUDERUS”, “BESTERM ITERMIC”, “ТЕПЛЫЙ ВОЗДУХ”, “ФОРМАТ”, “ROLS ISOMARKET”, “ТЕРМАФЛЕКС ИЗОЛЯЦИЯ”, “DAIKIN”, “HAIER”, “THAICON”, “HITIUM”, “LESSO”, “ТОКАМНЕТ”, “НЬЮТЕРМ”, “АКВАДИС”, “ПК КОНТУР”, “CRAFT”, “ЗИП24”, “НИМБУС”, “САНТИМ”, “ОСТЕНДОРФ РУС”, “ЭДЕЛЬВАЙС” каби нуфузли компаниялар турли сегментларда, кенг истеъмолчилар доираси учун қулай вариантларда ўз маҳсулотларини таклиф этади.

Бу йилги янгилик оқова сувларни тозалаш йўналиши бўлиб, у сув ресурслари тақчиллиги, аҳоли сонининг ўсиши, инфратузилманинг эскиргани ва сув ҳавзаларининг саноат ва коммунал оқова сувлар билан ифлосланиши шароитида Ўзбекистон учун долзарб ҳисобланади. Кўргазма доирасида эксперт чиқишлари, касбий маҳорат танловлари, амалий маҳорат дарслари ўтказилади.

Шунингдек ўқинг

“Aquatherm Tashkent 2026” хорижий асбоб-ускуналар ва хомашё ишлаб чиқарувчилари, савдо-саноат палаталари ва ихтисослашган уюшмалар учун ҳам қизиқиш уйғотади. Улар Ўзбекистонни ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ва янги ҳамкорларни қўлга киритиш учун истиқболли бозор деб билади.

Кўргазма муҳандислик инфратузилмаси, сув таъминоти, сувни тозалаш, иситиш, вентиляция ва ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича замонавий ечимларни излаётган расмий делегациялар, қурилиш саноати ва коммунал хизматлар вакиллари учун тармоқ платформаси бўлиб хизмат қилади.

Ҳар йили “Aquatherm Tashkent” профессионал ҳамжамиятнинг учрашув жойига айланади. Бу ерда янги технологиялар ва ускуналарни амалда кўриш, маслаҳатлар олиш, тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини ўрнатиш, истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш ва қурилиш ҳамда инфратузилма объектлари учун ечимларни топиш мумкин.

“Aquatherm Tashkent”га Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ва хориждан ташриф буюрувчилар бозор таклиф этаётган маҳсулотларни кўриш, мавжуд технологиялар ва ускуналарни солиштириш, ишончли етказиб берувчиларни топиш ва ўз вазифалари учун мос ечимларни аниқлаш мақсадида келишади.

Шу боис кўргазма келгуси йил учун муҳандислик бозорини ривожлантиришнинг янги босқичининг бошланғич нуқтаси – янги бизнес алоқалари шаклланадиган, кейинги ишлар учун йўналишлар пайдо бўладиган ва келажакдаги лойиҳалар учун асос яратиладиган жойга айланмоқда.

https://bit.ly/ATT_Dunyo_uz ҳаволаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш ва онлайн рухсатнома олиш тавсия этилади.

Қўшимча маълумотлар www.aquatherm-tashkent.uz сайтида ёки +998 71 205 14 14 телефон рақами орқали олиш мумкин.

“Aquatherm® Tashkent” кўргазмаси Австриянинг “Wiener Messe und Congress GmbH” компаниясига тегишли бўлган HVAC соҳасидаги дунёга машҳур “Aquatherm®” кўргазма бренди остида ўтказилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш