Австриялик томошабинлар Ўзбекистоннинг маданий мероси билан таништирилди

Ноябрь 02, 2026. 11:00 • 2 дақ

• 105
Австриялик томошабинлар Ўзбекистоннинг маданий мероси билан таништирилди

ШТАЙЕРМАРК, 2 ноябрь. /“Дунё” АА/. Австриянинг Штирия ерида Ўзбекистон ва Қозоғистон бўйлаб саёҳатга бағишланган фотовизуал маъруза бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Штайермарк шаҳридаги Райн аббатлигида ташкил этилди. Австриялик саёҳатчи Дитер Раднер йиғилганларга Марказий Осиёнинг табиий, тарихий-маданий бойлиги ва ранг-баранглигини таништирди.

Мазкур тадбир ҳақида Австриянинг “MeinBezirk.at” ва “Gratwein-strassengel.gv.at” минтақавий нашрларида “Қозоғистондан Ўзбекистонга” сарлавҳали материаллар эълон қилинди.

Шунингдек ўқинг

Мақолаларда Марказий Осиёнинг Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо, маданий ҳамда илмий алоқаларни ривожлантиришдаги тарихий роли алоҳида таъкидланган. Қайд этилганидек, асрлар давомида минтақа шаҳарлари Буюк ипак йўлининг муҳим манзиллари бўлиб хизмат қилган.

Саёҳатчи ўз йўналиши давомида Қозоғистоннинг Олмаота ва Туркистон шаҳарларида бўлиб, сўнг сафарини Ўзбекистонда давом эттирган. Дастурга Тошкент, Бухоро ва Самарқанд киритилган бўлиб, улар бой тарихий-архитектура мероси билан меҳмонларда катта таассурот қолдирган. Дитер Раднер Тошкент замонавий инфратузилма ва тарихий обидаларни ўзида мужассам этганини, Бухоро ва Самарқанд эса илм-фан, ҳунармандчилик ҳамда халқаро савдо тараққиётини акс эттирувчи ноёб ёдгорликларга бойлигини қайд этган.

Мазкур тадбир ва нашрлар европалик томошабинларнинг Ўзбекистоннинг тарихий меросига бўлган қизиқишини ошириш ҳамда Марказий Осиё давлатлари билан маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш