Миср компанияси Қулқудуқ аҳолисига янги болалар майдончаси совға қилди

Сентябрь 26, 2026. 16:00 • 2 дақ

• 99
Миср компанияси Қулқудуқ аҳолисига янги болалар майдончаси совға қилди
Миср компанияси Қулқудуқ аҳолисига янги болалар майдончаси совға қилди

ҚОҲИРА, 26 сентябрь. /“Дунё” АА/. Миср капитали иштирокида ташкил этилган “Copper Mining” компанияси Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани Қулқудуқ қишлоғида янги болалар ўйин майдончасини очди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қиймати 170 миллион сўм бўлган майдонча компанияси маблағлари ҳисобидан қурилди ва Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига совға сифатида аҳолига топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокимлиги вакиллари, компания ходимлари, қишлоқ аҳолиси, мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари иштирок этди. Болалар учун викторина, ўйин ва турли танловлар ташкил этилди.

“Copper Mining” компанияси Учқудуқ туманидаги Шимолий Бўкантов мис конида геология-қидирув ишларини олиб бормоқда. Яқин атрофдаги аҳоли пунктларида яшовчиларни қўллаб-қувватлаш компания ижтимоий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, компания 14–16 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган “GEOMIN-2026” халқаро конференцияси ҳомийларидан бири сифатида иштирок этиб, уни ўтказиш учун 150 миллион сўм маблағ йўналтирди.

“Copper Mining” вакилларининг таъкидлашича, компания келгусида ҳам Учқудуқ туманида ижтимоий лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишни давом эттиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш