Ўзбекистон дипломатлари Атираудаги ватандошларга консуллик хизматларини кўрсатди

Сентябрь 26, 2026. 16:30 • 2 дақ

• 62
Ўзбекистон дипломатлари Атираудаги ватандошларга консуллик хизматларини кўрсатди
Ўзбекистон дипломатлари Атираудаги ватандошларга консуллик хизматларини кўрсатди

АТИРАУ, 26 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари Атирау шаҳрида ватандошлар учун сайёр қабул ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Дипломатлар ватандошларни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклаб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, эришилган ютуқлар, хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Учрашувда Атирауда яшаётган ҳамюртларимизнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, зарур консуллик хизматлари кўрсатилди. Фуқароларга янги биометрик паспортлар топширилди, ҳужжатларни расмийлаштириш ва консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек ўқинг

Сайёр қабул доирасида ватандошларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, дипломатлар соғлиғи туфайли имконияти чекланган Ўзбекистон фуқаросининг яшаш жойига бориб, унга янги паспорт топширди.

Тадбир консуллик хизматларининг қулайлиги ва тезкорлигини таъминлаш, ватандошларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хориждаги Ўзбекистон фуқаролари билан доимий мулоқотни сақлаб қолиш мақсадида ташкил этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш