БАА инвесторлари Янги Тошкентдан ер майдони харид қилиш учун электрон аукцион платформасида рўйхатдан ўтди

Ноябрь 26, 2026. 08:10 • 2 дақ

• 115
БАА инвесторлари Янги Тошкентдан ер майдони харид қилиш учун электрон аукцион платформасида рўйхатдан ўтди

АБУ-ДАБИ, 26 ноябрь. /“Дунё” АА/. Янги Тошкент шаҳрини барпо этишга йирик хорижий инвесторлар ва дунё миқёсида тан олинган нуфузли брендларни жалб қилиш борасида БАА билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Абу-Дабидаги элчихонаси кўмагида амирлик инвесторлари билан олиб борилган музокаралар натижасида Янги Тошкент шаҳрида халқаро премиум ва люкс сегментидаги етакчи брендлар иштирокида замонавий турар жой мажмуаларини барпо этиш бўйича амалий ишлар бошланди.

Мазкур лойиҳаларда илғор халқаро тажриба, ноёб архитектура ечимлари, замонавий дизайн ва юқори сифат стандартларини уйғунлаштириш орқали аҳоли учун қулай ва жозибадор шаҳар муҳитини шакллантириш кўзда тутилган.

Шунингдек ўқинг

Амирлик инвесторлари Янги Тошкент ҳудудидан ер майдони сотиб олиш мақсадида онлайн-аукцион платформасида рўйхатдан ўтди ва унда иштирок этишини расман эълон қилди. Жорий йилнинг 26–30 ноябрь кунлари амирлик инвесторларининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилади.

Ташриф давомида Янги Тошкент шаҳрида амалга оширилиши кўзда тутилган инвестиция лойиҳаларининг архитектура концепциялари тақдимоти ўтказилиши, ҳамкорликнинг асосий йўналишлари келишиб олиниши ҳамда тегишли ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Мазкур ҳамкорлик Янги Тошкент шаҳрининг халқаро инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш, мамлакатимиз кўчмас мулк бозорига нуфузли жаҳон брендларини олиб кириш ҳамда замонавий шаҳарсозликнинг янги стандартларини шакллантиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш